Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 23-сон, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 99-мҳ-сон "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 16.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 24.03.2015 й. 2394-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.03.2015 й.

N 2394-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2015 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.03.2015 й.

N 99-мҳ


ҚАРОРИ



"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг

минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси

объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2012 йил 15 августдаги 58, 10-8/2927-сонли қарори (рўйхат рақами 2394, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Х. Мирзахидов

   





Қарорга

ИЛОВА



"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг почта алоқасининг

минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси

объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимада "Иккинчи жаҳон уруши" деган сўзлар "1941 - 1945 йиллардаги уруш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбек тилидаги матннинг 38-банди "а" кичик бандидаги "низомнинг" деган сўз "Йўриқноманинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 143-модда